Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
УРУШ МУҲИТИНИ ТАЙЁРЛАШ
Расулуллоҳ с.а.в. исломий жамиятни бино қилишдан хотиржам бўлганларидан ва яҳудий қўшнилари билан битимлар тузганларидан кейин Мадинада жиҳод муҳитини ярата бошладилар. Зеро, Ислом Давлатининг муҳим вазифаси ўзи ҳукмрон бўлган юртларда Ислом ҳукмларини тўла татбиқ этиш ва Исломий даъват доирасини ташқарига кенгайтиришдир. Исломий давлат Исломга даъват қилишни олиб чиқишнинг маъноси миссионерларга ўхшаб ташвиқот қилиш эмас, балки одамларни Исломга даъват қилиш, уларни Ислом фикрлари ва ҳукмлари билан сақофатли қилиш ҳамда даъватга халал бераётган тўсиқларни куч билан олиб ташлашдир.
Қурайш Исломий даъват йўлидаги энг катта ғов эди. Бу тўсиқни олиб ташлаш учун куч тайёрлаш зарур эди. Расулуллоҳ с.а.в. Исломий даъватни Мадина ташқарисига олиб чиқиш учун қўшин тайёрлай бошладилар. Тўрт ой давомида Қурайшга қарши чиқиб ҳамда Мадина ва унинг атрофида яшовчи мунофиқ ва яҳудийларни қўрқитган ҳолда фақат муҳожирларнинг ўзидан ташкил топган учта сария жўнатдилар. Расулуллоҳ с.а.в. амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталибни муҳожирлардан ўттизта отлиқ билан ғазотга отлантирдилар. Ҳамза уч юз отлиқ қўшинга эга Абу Жаҳл ибн Ҳишомга Ийс томондан денгиз қирғоғида дуч келди ва урушга тайёрлана бошлади. Агар Муждий ибн Амр Жуҳаний урушни олдини олиб қолмаганида жанг бўлиши муқаррар эди. Кейин икки томон бир-бирларини тарк қилди ва Ҳамза уруш қилмасдан Мадинага қайтиб келди. Расулуллоҳ с.а.в. Убайда ибн Ҳорисни муҳожирлардан олтмишта отлиқ билан жўнатдилар. Убайда Икрима ибн Абу Жаҳл бошчилигидаги икки юздан ортиқ қурайшликларга Робиғ водийсида дуч келди. Саъд ибн Абу Ваққос душман томонга ўқ отди, лекин уруш бўлмади ва икки томон тарқалди. Сўнг Расулуллоҳ с.а.в. Саъд ибн Абу Ваққосни муҳожирлардан йигирмата отлиққа бош қилиб Макка томонга жўнатдилар. Улар уруш қилмасдан қайтишди. Ушбу сариялар сабабли Мадинада ҳам, Қурайшда ҳам уруш муҳити пайдо бўлди. Бу ҳол Қурайш қалбига қўрқув солди ва Расулуллоҳ с.а.в. билан ҳисоблашишга мажбур қилди. Агарда бу сариялар бўлмаганида Қурайш Расулуллоҳ с.а.в.ни менсимаган ва қўрқувга ҳам тушмаган бўлар эди. Расулуллоҳ с.а.в. бу билан кифояланмай, ўзлари ҳам урушга чиқдилар. Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага келганларининг ўн иккинчи ойи бошларида Қурайш ва Бану Замрага қарши отландилар. Мадинада Саъд ибн Убодани ўз ўринларига қолдирдилар ва Абво томонга юриб, Ваддонга етдилар. Лекин Қурайшга дуч келмадилар ва Бану Замра билан иттифоқ тузиб қайтдилар. Бир ойдан кейин муҳожир ва ансорлардан ташкил топган икки юз кишига бошчилик қилиб Умайя ибн Халаф бош бўлган карвонни кўзлаб Бувот томон чиқдилар. Карвонда икки минг беш юзта туя бўлиб, уни юзта қўриқчи қўриқлар
38-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|